Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония учар автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Фото: spothits
Япония 2020 йилгача 20та йирик компания билан ҳамкорликда учар автомобилларни ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg нашри ёзмоқда.
Uber, Boeing, NEC, Toyota Motor, ANA, Japan Airlines ва Yamato компаниялари ушбу масала бўйича илк учрашувларини ўтказишади.
Парвоз қилувчи машиналардан табиий офатлар пайтида фойдаланилиши айтилмоқда. Мамлакат ҳукумати хорижда ҳам шу каби технологияларнинг фаол ривожланиши учун ушбу ғояни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Бундан аввал хабар қилинганидек, Японияда учар автомобилларнинг тўлиқ миқёсдаги прототипини яратиш бўйича фаол ҳаракат олиб борилмоқда. Cartivator компанияси Тоyota Motors, NEC электротехник компанияси ва бошқа миллий корпорациялар билан ишлаяпти. Конструкторларнинг айтишича, машина 10 метр баландликда ва соатига 100 км тезликда ҳаракатлана олади. Транспорт воситаси электромобиль кўринишида бўлади.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026