Жаҳон | 15:59 / 27.08.2018
13465
1 дақиқада ўқилади

Эстонияда Россия бўйича янги шубҳа пайдо бўлди

Фото: AFP

Эстония ташқи разведка департаменти раҳбари Микк Марран Россия томонини НАТО ва Европа иттифоқининг бирлигини бузишга уринишда айблаб чиқди. Бу ҳақда у Postimees'га берган интервьюсида айтди.

Марраннинг сўзларига кўра, Россия томони Европа давлатларидан сиёсатчиларни «таъсир агентлари» сифатида қўлламоқда.

«Россия Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бирлигини бузишга ҳаракат қилмоқда», - дея маълум қилди Марран. 

Унинг таъкидлашича, агар Россия бунга эришса, Эстония учун бевосита таҳдидни юзага келтирган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга киргани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид