Спорт | 23:47 / 27.08.2018
25360
3 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. 28 август куни Ўзбекистон курашчилари ўз иштирокини бошлайди (тўлиқ рўйхат)

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 28 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 21 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 6 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.

Енгил атлетика.

  • Н.Шарипова. 200 м.га югуриш. Саралаш. 07:45. Яримфинал. 17:50
  • Е.Воронина. Кўпкураш (Баландликка сакраш – 08:30, ядро улоқтириш – 14:45, 200 м.га югуриш – 18:25).
  • С.Ҳамидова. 5000 м.га югуриш. 18:15.

Бадиий гимнастика. 13:00 – 18:00

  • Сабина Тошкенбоева, Нуриниссо Усмонова. Яккалик. Финал.

Кураш

  • О.Абдумажидова, Г.Сулаймонова. 52 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 16:00
  • Р.Бўриев, М.Ғайбуллаев. 66 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 16:00
  • Н.Тўраев, М.Ҳисомиддинов. 90+ кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 16:00

Бокс

  • Ж.Латипов. Чорак финал. 11:00
  • Ш.Абдурасулов. Чорак финал. 11:45
  • Б.Батуров. Чорак финал. 17:15

От спорти

  • Ғ.Назаров, Н.Туякбоев, У.Комилов, О.Собиржонов. Жамоавий. (1-босқич. 06:00 – 08:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00

Синхрон сузиш

  • А.Морозова, А.Елташева, Д.Шомирзаева. Саралашдан финалгача. 08:00 – 09:00, 12:00 – 13:00

27 август куни бўлиб ўтган еттинчи кунги мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси бугун 3та медал билан кифояланди — 2 кумуш ва 1 бронза.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг ярим финалига чиқиш учун Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнаб, қўшимча бўлимлар охирида пенальтидан ўтказилган гол туфайли 3:4 ҳисобида аламли мағлубиятга учради ва турнирдан чиқиб кетди.

Бадиий гимнастика бўйича баҳсларда иштирок этган, Сабина Тошкенбоева, Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромовадан иборат Ўзбекистон жамоаси 155,300 балл тўплаб, кумуш медал билан кифояланди.

Ўзбекистон карате жамоасининг -50 кг вазн тоифасидаги вакиласи Баҳринисо Бобоева Осиё ўйинлари кумуш медалига сазовор бўлди.

Бугунги жангларда иштирок этган ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси кейинги босқичга йўл олди.

Оғир атлетиканинг +105 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

27 август кунги баҳсларидан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 31тага етди — 6 олтин, 13 кумуш ва 12 бронза. Ўзбекистон умумий рейтингда 11-ўринни эгаллаб турибди.

 

Мавзуга оид