Ўзбекистон | 23:09 / 27.08.2018
12608
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳри марказида 28 август куни транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётган Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ва «Мўъжиза» амфитеатри атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 28 август куни шаҳар марказидаги бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати KUN.Uzга маълум қилмоқда.

Соат 16:00 дан бошлаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланувчи кўчалар қуйидагилардир:

  • Абудураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмигача;
  • Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух Мирзо кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
  • Бобур Мирзо кўчасининг Орзу Махмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмигача;
  • Амир Темур кўчасининг Шоҳрух Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Шоҳрух Мирзо кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида.
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид