Афғонистон бўйича Москва учрашуви номаълум муддатга қолдирилди
Россия ташқи ишлар вазирлиги ўтказилиши 4 сентябрга белгиланган, Афғонистон бўйича Москва шаклидаги учрашув бошқа санага кўчирилганини тасдиқлади. Янги сана дипломатик каналлар бўйича келишиб олинади.
27 августда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатлашган. Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солишда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Ғани умуман Москва учрашувини ташкиллаштириш фикрини қўллаб-қувватлаган, бироқ уни “афғон томонининг бу масала бўйича умумий позициясини ишлаб чиқиш зарурати ҳамда Афғонистондаги куч блоки раҳбариятида лавозимий ўзгаришлар ўтказилаётгани сабабли” бошқа санага кўчиришни таклиф қилган.
Москвадаги учрашувда “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этишга розилик берганди. Бироқ Кобул учрашувда толиблар иштирок этиши мумкинлиги сабабли унга боришдан бош тортган. Кейинроқ маълум бўлишича, Афғонистон президентининг олиб бораётган сиёсатига норози бўлган унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси истеъфога чиқарилган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024