Саудия Арабистони Эронга ҳарбий зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди
Агарда Эрон Хўрмуз бўғозини тўсиб қўядиган бўлса, унга қарши зарба берилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони энергетика вазири Иброҳим ал Муҳанна маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Arabiya.
Унинг сўзларига кўра, шимолий соҳили Эронга, жанубий соҳили БАА ва Ўмонга тегишли стратегик муҳим Хўрмуз бўғозини ёпиб қўйишга Теҳроннинг ваколати йўқ. Агар Эрон уни ёпиб қўйишга қарор қилса, БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳарбий аралашувга рухсат беради, деб таъкидлаган ал Муҳанна. У шунингдек, Теҳронга қарши санкциялар тўхтатилмаслигини қўшиб қўйган.
27 август куни Press TV телеканали Эрон ҲДК генерали Алиризо Тангсирийнинг Теҳрон Форс кўрфази ва Хўрмуз бўғозини тўлиқ назорат қилиши ҳамда ўз сувларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини айтганини маълум қилганди.
«Бизнинг мусулмон қўшниларимизга айтар сўзимиз бор. Биз сизларга биродарлик қўлини чўзишимизни бир неча бор айтганмиз ва Форс кўрфази биз хавфсизлигини таъминлай оладиган уйимиз эканлигига ишонамиз», — деган Тангсирий.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса Twitter’да Эрон халқаро сувларга тегишли бўлган Хўрмуз бўғози устидан назорат ўрнатишга ҳақли эмаслигини билдирди.
27 август куни Эрон ва Сурия душманлардан биргаликда ҳимояланишга ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга қарор қилгани хабар қилинганди. Теҳрон ҳеч кимга икки мамлакатнинг дўстона муносабатларига путур етказишига йўл қўймаслигини билдирган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024