Ўзбекистон ва Россия махсус кучларининг қўшма машғулотлари ўз ниҳоясига етди
Ўзбекистон ва Россиянинг махсус кучлари бўлинмалари Россиянинг Самара вилоятида қўшма машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар 80 кмлик пиёда марш билан якунланди. Бу ҳақда 27 августда Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати маълум қилди.
“Машғулотлар 24 августдан 27 августгача 4 кун давом этди, махсус кучлар кундузи ва тунги вақт жанговар ҳаракатларни машқ қилишди. Турли ўқотар қурол ва яқин жанг учун мўлжалланган воситалардан жойида турган ҳолда ва ҳаракатда жанговар ўқ узишлар бажарилди, кўп километрлик маршлар амалга оширилди, пистирмалар қўйиш ва ҳужум қилиш машқлари бажарилди, асирларни озод қилиш бўйича вазифалар машқ қилинди”, деб таъкидланган хабарда.
Машғулотлар давомида махсус кучлар шартли душман эгалланган ҳудуд ичкарисига ташланган ва улар вазифаларни бажаргач, Ми-8 вертолётлари ва “Тайфун-К” зирҳли автомобилларида олиб чиқилган.
“Амалий машғулотлар 27 август куни душманнинг қуролланган автоколоннасига ҳужум билан якунланган. Машғулотларнинг якунловчи босқичининг ўзига хос томони омон қолиш ва ниқобланишнинг турли унсурлари машқ қилинган 80 кмга пиёда марш бўлган”, деб қўшимча қилинган хабарда.
Машғулотлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Россиянинг Марказий ҳарбий округи ўртасида аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024