Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Туркияга фавқулодда иқтисодий ёрдам кўрсатиш ҳақида ўйламоқда
Фото: Wall Street Journal
Германияда Туркияга фавқулодда молиявий ёрдам кўрсатиш имконияти ҳақида ўйлашмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзяпти.
Таъкидланишича, Германия томони Туркиядаги мураккаб иқтисодий вазият, жумладан миллий валюта курсининг пасайишидан хавотирда. Бу минтақани беқарорлаштириши ва янги муҳожирлар тўлқинига олиб келиши мумкин.
Европа иттифоқи ва Германия расмий шахслари орасидаги манбаларнинг сўзларига кўра, бу масала бўйича маслаҳатлашувлар ҳозирча натижаларга олиб келмаслиги мумкин, айни пайтда эса у бошланғич босқичда. Гап Туркия томонига Европа иттифоқининг барча давлатлари томонидан маъқулланган кенг кўламли молиявий ёрдам тўплами ёки муайян соҳаларга чекланган кредитлар бериш ҳақида кетмоқда.
Германия Федератив Республикасидаги бир манбанинг таъкидлашича, ЕИ бу вазиятда «махсус танлов»га эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия тан олинмаган ҳудудда ҳарбий-денгиз базасини ташкил этмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
12:53 / 17.02.2026