Ўзбекистон | 19:09 / 30.08.2018
50444
6 дақиқада ўқилади

Гўшт 43000, гуруч 13000. Ўзбекистон бозорларидаги нархлар

Пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 сўмдан, "Юнусобод" деҳқон бозоридан эса 1500 сўмдан харид қилиш мумкин. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом этади, деб ёзмоқда ЎзА
 
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 26 август ҳолатидаги нархлари. 

Мол гўшти
26 000 сўмдан 42 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 42 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар ўтган ҳафталарда кузатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26 минг сўм. 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26-40 минг сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. мол гўшти 26-39,5 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди. 

Тошкент шаҳрининг "Фарҳод", "Миробод", "Юнусобод", "Чорсу", "Қўйлиқ" деҳқон бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. Ўтган ҳафтада энг қиммат нархлардаги мол гўшти фақат "Қўйлиқ" бозорида (43 минг сўм) сотилган бўлса, бу ҳафтада ушбу бозорда гўшт нархи анча арзонлашганини кузатиш мумкин – 28-38 минг сўм. 

"Миробод" бозорида – 28-37 минг, "Юнусобод" бозорида 28-36 минг, "Фарҳод" бозорида 28-40 минг, "Чорсу" бозорида 28-38 минг сўмгачага сотилмоқда. 

Қўй гўшти
31 000 сўмдан 43 000 сўмгача 

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти – пойтахтнинг "Миробод", "Чорсу" бозорларида – 28 минг сўм. Энг қиммати ҳам Тошкент шаҳар бозорида – 1 кг. қўй гўшти “Фарҳод” бозорида 43 минг сўм. 

Товуқ гўшти
11 000 сўмдан 19 000 сўмгача 

Энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11 минг сўм. Энг қиммат нархда ушбу маҳсулот Фарғона марказий деҳқон бозорида сотилмоқда – 19 минг сўм. Умуман олганда, мамлакат бозорида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 14-16 минг сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.  

Гуруч
4 000 сўмдан 13 000 сўмгача 

Республика бозорларида гуручни 4-13 минг сўмгача учратиш мумкин. "Қўйлиқ" деҳқон бозоридаги энг қиммат нархдаги гуруч бу ҳафтада ҳам сақланиб қолган – 13 минг сўм. Энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм. "Қўйлиқ" деҳқон бозоридаги 13 минг сўмлик гуруч ушбу бозорда 11 минг сўмдан сотилмоқда. 

Ўсимлик ёғи
8000 сўмдан 12 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8-12 минг сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг қиммати Нукус ҳамда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорларида – 12 минг. Энг арзон нархларни Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8 минг сўм.

Ун
2500 сўмдан 4 000 сўмгача 


Энг арзон нарх Қарши шаҳри "Ерқўрғон" деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 2500 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда ун 1500 сўмдан сотилган эди. Бу эса мазкур бозорда уннинг қимматлашганини кўрсатмоқда. Энг қиммат нархлар эса Янги шаҳар бозори (Андижон), Бухоро, Навоий, Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозорлари, шунингдек, пойтахт бозорларида – 4 минг сўм.

Шакар
4000 сўмдан 5 200 сўмгача 

Энг қиммат нархлардаги шакар Янги (Андижон), Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозорларида – 1 кг. шакар 5 500 сўм. Энг арзони эса Бухоро, Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозорларида – 4 минг сўм. 

Тухум
300 сўмдан 750 сўмгача 

Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари ўртача 400-500 сўмдан сотилмоқда. Энг арзон нарх Навоий шаҳри "Саховат" МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозорида – 300 сўм. Энг қиммат нарх "Фарҳод" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 750 сўмдан сотилмоқда. Эътиборлиси, ушбу бозорда тухумни 300 сўмдан ҳам харид қилиш мумкин. 

Картошка
700 сўмдан 3000 сўмгача 

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозоридан 1 кг. картошкани 1500 сўмдан 3000 минг сўмгача харид қилиш мумкин. Ўтган ҳафтадаги ушбу нарх сақланиб қолган. Энг арзон нархлардаги картошка Қарши шаҳри "Ерқўрғон" деҳқон бозорида – 700 сўм!

Помидор
2000 сўмдан 7000 сўмгача 

Пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 минг сўмдан, "Юнусобод" деҳқон бозоридан эса 1500 сўмдан харид қилиш мумкин. 

Мавзуга оид