Жорий йилнинг 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 1 кг мол гўштининг ўртача энг юқори нархи Яккасарой туманида — 139 минг 600 сўм, энг паст нархи эса Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида — 94 минг 300 сўм қайд этилди. Фарғона водийсида энг арзон нархлар Хонобод шаҳрида 112 минг 500 сўм бўлса, энг қиммати Тўрақўрғон туманида 135 минг сўм. Айрим ҳудудлардаги нархларда катта тафовутлар мавжуд. Масалан, Навоий вилоятининг иккита қўшни тумани Томди (95 минг 500 сўм) ва Учқудуқда (137 минг 500 сўм) 1 кг мол гўштининг ўртача баҳоси 42 минг сўмга фарқ қиляпти.

Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашгани аҳолининг кундалик харажатларига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, мол гўшти нархининг тез-тез ўзгариши нафақат истеъмолчилар, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, инфляция ва аграр сиёсат самарадорлиги масалаларини ҳам кун тартибига олиб чиқди. Статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, апрель ойида қўй гўшти — 3,7 фоизга (2025 йил апрел ойига нисбатан +20,3 фоиз), суякли мол гўшти — 3,2 фоизга (+16,6 фоиз), суяксиз мол гўшти — 3,2 фоизга (+17,3 фоиз), гўшт қиймаси — 2,9 фоизга (+14,1 фоиз) қимматлашган. Хўш, вилоятлар ва туманлар кесимида энг қиммат гўшт қаерда сотиляпти? Kun.uz 13 май ҳолатига кўра, Марказий банк томонидан эълон қилинган нархларни таҳлил қилди. 

Водий вилоятлари

Наманганда ўртача олинганда мол гўшти баҳоси — 129 минг 400 сўм. Вилоятда энг қиммат гўшт Тўрақўрғон туманида (135 минг сўм), энг арзони эса Наманган шаҳрида (120 минг сўм) қайд этилган.

Фарғона вилоятида мол гўштининг ўртача баҳоси Наманганга нисбатан арзонроқ — 121 минг 700 сўм. Вилоят миқёсида энг арзон гўшт Сўхда —115 минг сўм, энг қиммати эса Марғилон шаҳрида — 133 минг 200 сўм.

Водийдаги энг арзон гўшт Андижонда — 119 минг 900 сўм. Вилоят миқёсида Хонободда ўртача нархлар 112 минг 500 сўм бўлса,