Ўзбекистон | 12:36 / 30.08.2018
8860
2 дақиқада ўқилади

Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик якунланмоқда (фото)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида“ги қарорига асосан жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади.

Бу нуфузли тадбирда миллий мумтоз санъатимиз жозибаси намойиш этилади, маҳаллий ва хорижлик мусиқашунослар, олимлар, хонанда ва созандалар ўзаро фикр алмашади, “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Шаҳрисабздаги “Оқсарой” мажмуасида анжуманни ўтказишга тайёргарлик ишлари деярли якунига етай деб қолди.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

Мавзуга оид