Жаҳон | 20:27 / 30.08.2018
6025
1 дақиқада ўқилади

Ироқда 18 минг киши ичимлик сувидан заҳарланди

Фото: Twitter /Huda_AlHussain

Ироқнинг Басра шаҳрида камида 18 минг киши ичимлик сувидан заҳарланди. Бу ҳақда Ироқ парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси тайёрлаган докладда айтилган.

Докладда таъкидланишича, шаҳарда махсус кимёвий лабораторияларнинг йўқлиги сув ифлосланишининг аниқ даражасини аниқлашга имкон бермайди. Одамларда диарея, ичак санчишлари ва қусиш қайд қилинган. 

Комиссия агар юқумли касалликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмаса, улар вабо эпидемиясига айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Мавзуга оид