Спорт | 23:02 / 30.08.2018
7426
1 дақиқада ўқилади

Лука Модрич ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич УЕФА томонидан 2017/18 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

32 ёшли хорватиялик фаолиятида илк маротаба шундай эътирофга сазовор бўлди.

Ўтган мавсумда Модрич «Реал» билан қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эди. Футболчи Хорватия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 финалигача етиб борди.

Совринга ундан ташқари «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам даъвогарлик қилган эди.

Бундан аввалроқ у ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхши яримҳимоячи сифатида тақдирлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид