Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бозорларнинг раҳбарлари ёппасига ҳибсга олинган
Фото: Flickr
Тошкентдаги йирик бозорларнинг раҳбарлари растрата йўли билан талон-торож қилиш иши бўйича қўлга олинган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Kun.uz»га маълум қилишича, бозорлардаги қонунбузарлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Прокуратура матбуот хизмати қўлга олинганларнинг шахсига аниқлик киритмади. Тергов давомида бу иш бўйича айбланувчилар сони ортиб бориши мумкин.
«Anhor.uz» маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида «Бек тўпи», «Чорсу» мажмуаси, «Чилонзор» (Ипподром), Сергели машина бозори, «Эски жўва» деҳқон бозори ва бошқаларнинг раҳбарлари бор.
«Repost» манбасига кўра, ҳозиргача қўлга олинганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») моддаси бўйича энг оғир жазо 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Агар айбланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопласа, у фақат жарима ёки мажбурий ахлоқ тузатиш ишлари билан қутулиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
12:24 / 19.11.2025
Бозорларда тижорий сёмка пулли бўлгани оддий визиторларга тааллуқли эмас — ҳокимлик
09:33 / 19.11.2025
Тошкент бозорларида тижорий мақсадда видео олиш пулли бўлди
15:14 / 14.11.2025