Жаҳон | 12:23 / 31.08.2018
4684
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Хитой товарларига янги божлар қачон жорий этилиши маълум қилинди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп келгуси ҳафтада Хитой товарлари импортига 200 миллиард доллар янги божлар жорий этилиши ҳақида эълон қилади. Бу ҳақда  Bloomberg манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, янги тарифлар жорий йилнинг 6 сентябридан бошлаб жорий қилиниши мумкин - айнан шу куни режалаштирилган божларга изоҳлар беришнинг сўнгги муддати тугайди.

Таъкидланишича, АҚШ президенти божлар бўйича якуний қарорни ҳали қабул қилмаган. Манбалар сўзларига кўра, Трамп келгуси ҳафта улар ҳақида эълон қилиши мумкин, улар кейинроқ кучга киради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Хитой ва АҚШ савдо урушидан ЖСТ қурбонга айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Қайд этилишича,  Хитой-АҚШ савдо урушининг кучайиши вақтида Жаҳон савдо ташкилотини ушбу тузилмани йўқотиб қўйишдан ҳимоя қилиш бўйича жараён тезлашмоқда. 

Мавзуга оид