Спорт | 19:02 / 31.08.2018
26398
1 дақиқада ўқилади

«Реал»нинг 7-рақами бошқа ҳужумчига ўтди

«Реал» ҳужумчи Мариано Диасни клуб аъзоси сифатида жамоатчиликка таништирди. Футболчи 7-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» тарихида ушбу рақам Раймон Копа, Амансарио Амаро, Хаунито, Эмилио Бутрагеньо, Рауль ва Криштиану Роналду каби футболчиларга тегишли бўлган.

Фото: Real Madrid CF

Каталонияда таваллуд топган доминиканлик Мариано «қироллик клуби» тарбияланувчиси саналади. У клуб тизимида 5 йил фаолият юритгач, 2016/17 йиллар мавсумида асосий жамоага жалб этилган (14 ўйин ва 5 та гол), мавсум якунида «Лион»га сотиб юборилган. Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил этгани айтилганди.

Фото: Real Madrid CF

25 ёшли Диас ўтган йил давомида 1-дивизион вакили сафида 45 ўйин ўтказиб, 21 та гол муаллифи бўлди. У билан 5 йиллик шартнома имзоланган.

Мавзуга оид