Жаҳон | 23:14 / 01.09.2018
28115
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия ва Хитойга қарши курашга мўлжалланган гибрид қирувчи яратди – ОАВ

Фото: AFP

Жаҳон армиялари ва қуролларига бағишланган Defence 1 сайти АҚШда янги жанговар самолёт ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Гап 5-авлодаги F-22 Raptor қирувчи самолётининг “гибрид” модификацияси ҳақида кетмоқда.

Хусусан, самолёт энг янги F-35 самолёти учун яратилган электрон қурилмалар билан таъминланган. Янги самолёт F-35’нинг борт электроникаси билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда.

Самолётни ишлаб чиққан Lockheed Martin компанияси уни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига намойиш қилган. Янги самолётларни Россия ва Хитой авиация қўшинларига қарши курашга йўналтириш режалаштирилган.

 

Мавзуга оид