Ўзбекистон | 17:51 / 01.09.2018
23790
2 дақиқада ўқилади

Чегирмали чипта машмашаси: «Ўзбeкистон тeмир йўллари» АЖ миш-мишларга ойдинлик киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратиб келинмоқда.

Сўнгги пайтларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан жорий этилаётган чегирмаларнинг қуруқ гаплиги ёки бўлмаса поездларда жойларнинг етишмаганлиги сабабли чипталарнинг танқислиги ҳақидаги миш-миш гаплар халқ орасида учраб турибди. KUN.UZ бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида темир йўл вокзалига бориб вазиятни ўргандик. Чипталар, жойлар йўқ эмас бор. Тўғри, байрам кунлари барчамиз оиламиз бағрига, дўстларимиз даврасига, саёҳатларга чиқишга ошиқамиз. Бу эса ўз-ўзидан чипталар танқислигига, айниқса, чегирмали чипталарга бўлган талабнинг ошишига олиб келади.

Табиийки бу ҳолатда навбатга туриш, чипталар етишмаслиги вужудга келиши турган гап. Чунки сафарга отланмоқчи бўлганларнинг сони кўп, жойлар эса чегараланган. Бундай вазиятга тўғри баҳо бериш керак холос. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ имкон қадар бу вазиятни ечишга, фуқароларимизга енгиллик яратишга ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда байрам кунлари муносабати билан қўшимча рейслар қатновини ҳам йўлга қўйган. Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 20 дан ортиқ маҳаллий поездга ҳамда Афросиёб поездларига байрам кунлари учун 50 фоизлик чегирмалар қўлланилган. Агар сафарга отланмоқчи бўлсангиз эртароқ ҳаракатни бошлашингиз керак бўлади.

Темир йўл чиптасини темир йўл кассаларида ёки вокзалларда сотиб олиш мумкин, фақатгина кўкрак нишони бўлган хизматчиларга мурожаат қилиш керак (чипта кассирлари, вокзал навбатчиси, зал навбатчиси, маълумотномалар бериш бўйича агентлар). 

Қўшимча маълумотлар учун 1005 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид