Фан-техника | 20:04 / 01.09.2018
3947
8 дақиқада ўқилади

LG компанияси IFA 2018 кўргазмасида «Яхши ҳаёт учун сунъий интеллект» маҳсулотларини намойиш қилди

Фото: LG

Турли хил маҳсулотлар сунъий интеллект билан уйғунлаштирилган инновацион технологиялар салоҳиятини намойиш этади

2018 йил 30 август, Берлин. —IFA 2018 кўргазмасида LG Electronics (LG) компаниясининг LG ThinQ бренди ҳам бор. Компания Берлиндаги йирик кўргазмада унинг инновацияси ва намойишига 31 августдан 5 сентябргача бўлган вақтни ажратади. LG компаниясининг урғу беришича, LG ThinQ’нинг илғор ечимлари бутун дунё фойдаланувчиларининг технологияларга асосланган турмуш тарзини кескин ўзгартириш учун яратилган.

Компаниянинг IFA кўргазмасида эгаллаган ҳудудининг 1/3 қисми LG ThinQ бренди остида ишлаб чиқилган маҳсулотлардан иборат сунъий интеллект мавзусига йўналтирилган бўлади. Маҳсулотлар учта: ThinQ Travel, ThinQ Gourmet ва ThinQ Style жонли услуб бурчакларида намойиш этилади. Ҳар бир ҳудуд замонавий истеъмолчи ҳаёт тарзининг турли жиҳатларини кўрсатиш ҳамда сунъий интеллект маҳсулотларини табиий буюмлар, шу билан бирга уйнинг футуристик ҳолатларини ўзаро уйғунлаштириш мақсадида малакали мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилган. Бурчаклар LG ThinQ ҳаётнинг ҳар бир жабҳаси: услуб, ошхона, қулай истиқомат, мобиллик ва кўнгил очиш борасида устунликлар беради.

ThinQ Travel ҳудудида (AI) сунъий интеллекти негизида ишлайдиган LG телевизори ёрдамида дам олиш учун энг мақбул саёҳат йўналишини қанчалик осон қидириш, сўнгра LG G7ThinQ смартфонидан фойдаланилган ҳолда чипта ва меҳмонхонани буюртма қилиш имкониятлари билан танишиш мумкин. Google Assistant функцияси тез орада webOS платформасида ишлайдиган барча LG AI телевизорларида пайдо бўлади. Бу маҳсулотлар 7та янги бозор: Австралия, Канада, Франция, Германия, Жанубий Корея, Испания ва Бирлашган Қироллик (Буюк Британия)да пайдо бўлади. АҚШда муваффақиятли ишга туширилган мазкур платформа LG компаниясининг овозли бошқарув имкониятларини кенгайтириш глобал стратегиясига мувофиқ 5та тилни қўллаб-қувватлайди.

Google Assistant функцияли LG AI телевизорлари истеъмолчига ҳар кунлик вазифаларни усталик билан бошқариш, муҳим саволларга жавоб бериш ва ақлли уйнинг мувофиқ келувчи бошқа ускуналарини бошқариш имконини беради. IFA кўргазмасига ташриф буюрувчилар Интернет буюмлари меҳмонхонасига ўтишлари мумкин бўлади. Италиянинг ҳашаматли мебеллар ишлаб чиқарувчи Natuzzi фирмаси билан ҳамкорликда яратилган ва Милан дизайн ҳафталигида тақдим этилган жимжимадор меҳмонхона билан ҳам танишадилар. Бу меҳмонхона ҳудуди ThinQ сунъий интеллектли LG X-BOOM аудиотизимини бошқариш имкониятларини намоён этади. У ерда тизимга уланган ўриндиқлар созламаларини ва ёруғлиқ инсталляцияларини қандай ўзгартириш имкони билан танишиш мумкин.

Фото: LG

InstaViewThinQ ақлли музлатгичи ошхоналар мавзусига эга бўлган ThinQ Gourmet ҳудудининг асосий жиҳозидир. Ташриф буюрувчилар бу ерда биринчилардан бўлиб, музлатгичнинг рецептларни танлаш ва ўзига уланган печка ҳамда бошқа ошхона ускуналарини зудлик билан созлаш борасидаги илғор имкониятларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

ThinQ Style ҳудудида овоз билан бошқариладиган LG маҳсулотларининг кенг тури намойиш этилмоқда. Янги LG StylerThinQ буғ шкафи ҳам шулар жумласидан. Энг янги Styler буғ шкафидан фойдаланишни қулайлаштириш учун ишлаб чиқилган қатор янги функцияларга эга. У либосларингизни бир вақтнинг ўзида ҳам тоза ва стилини ўзгаришсиз сақлайди – буларнинг бари овозли буйруқлар воситасида бажарилади. LG компаниясининг 3 ҳудудда жойлаштирган новаторлик маҳсулотлари ўзининг етакчи технологиялари, дизайни ва инновациялари туфайли Европа тасвир ва овоз ассоциацияси (EISA) томонидан эътироф этилди.

LG ThinQ’нинг лайфстайл ҳудудлари орасида LG ThinQ, LG OLED ва LG SUPER UHD телевизорлари қаторида LG Centum тизимида ҳам жорий этилган ва инновацион технологияларга урғу берувчи Core Tech қўлланилган. Бу ерда 88 дюймли, 7,680 x 4,320 пикселли 8K OLED телевизорини кўриш мумкин. У қора ранг ва бошқа гўёки тирик рангларнинг энг чуқур жилоларини экранда акс эттира олади. Бу ҳудудда илк маротаба намойи этилаётган бошқа муҳим технологиялар сирасига инқилобий, микроскопик катталикдаги суюқ кристаллардан ташкил топган 173 дюймли Micro LED дисплей ҳам киради.  Уларнинг ҳар бири алоҳида пиксел деганидир. Экран уй кинотеатрининг ажойиб ҳолатига уйғун жойлашади ва истеъмолчининг истагидан келиб чиққан ҳолда ўз ўлчамини ўзгартиришга доир қобилиятини намойиш этади.

IFA кўргазмасида, шунингдек LG CLOi роботлари ҳам намойиш этилади. У роботлардан ташилувчи роботларга хизмат қилувчи ҳисобланади. Илғор роботлар тўплами LG компаниясининг уй ташқарисида ва ичкарисида сунъий интеллект соҳасидаги қарашларини акс эттиради. LG CLOi SuitBot ташилувчи роботи бу ҳудудда илк маротаба дунёга намойиш этилади. Ишлаб чиқариш ва конструкциялаш каби соҳаларда қўллаш учун жуда ҳам мос келувчи LG CLOi SuitBot турмуш сифатини яхшилаб, эгасининг мобиллик имкониятларини кенгайтиради.

IFA кўргазмасидаги LG майдонига ташриф буюрганларни LG ThinQ брендига урғу беришга қўшимча сифатида LG OLED Canyon инсталляциясининг ажойиб руҳияти қарши олади. У Ер шарининг ёрқин жойларига саёҳат жойларига борганлик ҳиссини уйғотади. 5та энг чиройли табиат манзаралари – Колумбия муз майдони, Игуасу шаршаралари, Антилопа Каньони, Редпуд миллий парки ва Халеакала вулқони – 258та эгри ва қабариқ тижорий корпуссиз LG OLED панелларида икир-чикиригача акс эттирилади.

IFA кўргазмасида намойиш этиладиган LG SIGNATURE сафининг янги маҳсулотлари, жумладан қуйи музлатгич камерали совутгич ва LG SIGNATURE қуритгичи жаҳон бозорида юқори тоифа хўжалик техникалари салоҳиятини намойиш этади. Ушбу маҳсулотларнинг ҳашаматли дизайнига мувофиқ бўлиш учун IFA кўргазмасида қатнашаётган LG Лондоннинг Jason Bruges Studio дизайн студияси арт жамоаси билан One Fine Day мавзусидаги LG SIGNATURE дабдабали галереясини ташкил этишда ҳамкорлик қилмоқда.

Фото: LG

Европа тиркама ошхона техникасидан андоза олган LG IFA кўргазмасида SIGNATURE KITCHEN SUITE қимматбаҳо ошхона қурилмалари таснифидаги ускуналарини намойиш этади. Алоҳида кўргазма майдони SIGNATURE KITCHEN SUITE техникаларига бағишланган бўлиб, машҳур Messe Berlin очиқ боғининг марказида жойлашади. Европанинг ҳашаматли мебеллар дизайнерлари Valcucine ва Arc linea мутахассислари билан биргаликда Европа учун ишлаб чиқилган SIGNATURE KITCHEN SUITE бренди инновацион фаолият ва моҳир усталар анъаналарига асосланган маҳсулотларни етказиб беради.

IFA 2018 LG Electronics бош ижрочи директори, президенти Жо Сеонг-жин ва бош техник директори доктор И.П.Паркнинг прогноз маърузаси билан очилади. Уларнинг очилиш маросимидаги қўшма маърузаси – сунъий интеллектнинг янги даври стратегик йўналиши тафсилотларини ёритиш – IFA кўргазмасида LG раҳбарлари шу қадар муҳим ролни бажариш борасидаги масъулиятни зиммаларига олган илк тарихий ҳодиса бўлади. «Ақл билан ўйлаб, эркин бўлиш: сунъий интеллект билан эркинроқ яшаш» маърузаси 31 август куни Messe Berlin боғининг 26b холида бўлиб ўтди. Жаноб Жо LG компаниясининг сунъий интеллект соҳасидаги стратегияси LG ThinQ платформасининг файласуфона «Очиқ платформа, очиқ ҳамкорлик ва очиқ уланиш» ёндашуви асосида фойдаланувчилар турмушини ўзгартиришни изоҳлайди. Худди шунингдек Доктор Парк ҳам бу технология кундалик маҳсулотларда қанчалик акс этаётгани, LG’нинг сунъий интеллект соҳасидаги очиқ стратегияси катта назорат ва қулайликка эътибор берилгани нуқтаи назаридан фойдаланувчиларга қанчалик фойдали эканига эътибор қаратди.

IFA’даги LG кўргазмаси Messe Berlin боғининг 18-холида жойлашган бўлиб, компаниянинг Яхши ҳаёт учун инновацияларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган замонавий технологияларининг кенг ассортиментини тақдим этади.

#LG

Мавзуга оид