Мьянма соҳиллари яқинида “арвоҳ-кема” топилди
Мьянма соҳиллари яқинида бортида ҳеч ким бўлмаган “арвоҳ-кема” саёзликка ботиб қолди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Sam Ratulangi PB 1600 деб номланган ва узунлиги 177 метрни ташкил қилувчи юк ташувчи кема соҳилдан бир неча километр узоқликда саёзликка ботиб қолган. Кемани аниқлаган маҳаллий балиқчилар унинг бортига кўтарилиб, на экипаж аъзоларини, на юкни аниқлай олишган.
“Бундай катта кема бизнинг сувларда қандай пайдо бўлиб қолгани тушунарсиз. Ҳукумат кемани ўз назоратига олади”, деб айтган парламент вакили Не Уин Янгон.
Таъкидланишича, кемани охирги марта 2009 йилда Тайван соҳиллари яқинида кўришган, у Индонезия байроғи остида сузган. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг фикрича, кема экипажи уни яқинда тарк этган. Кема эгалари шахси ўрнатилмоқда.
Мавзуга оид
08:18 / 26.12.2022
Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
14:39 / 12.10.2022
Мьянмада собиқ бош вазир Су Чжига яна 3 йил қамоқ жазоси берилди
09:01 / 26.12.2021
Мьянмада ҳарбийлар ҳужумидан кейин 35 кишининг ёниб кетган жасади аниқланди
15:48 / 22.12.2021