Жаҳон | 18:07 / 01.09.2018
8628
2 дақиқада ўқилади

Украина Донбассдаги экотизим «ўлаётгани» ҳақида маълум қилди

Фото: 112.ua

Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Арсен Аваков минтақадаги экотизимда кенг кўламда бузилиш жараёнлари кузатилаётгани туфайли Донбассда халқаро операциялар ўтказилиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аваковнинг сўзларига кўра, Донбассдаги экологик муаммолар нафақат Украинага, балки бутун Европага таҳдид солмоқда. Украина ИИВ раҳбарининг билдиришича, бундай хулосалар «очиқ манбалардан» олинган маълумотлар асосида тузилган.

«Конларнинг сувга тўлиши, тупроқ қатламининг пасайиши, «ўлик» сувнинг чиқиши ва унинг аҳолини сув билан таъминлаш тизими ҳамда сув ҳавзаларига тушиши, кимёвий ва радиоактив ифлосланиш, техноген авариялар таҳдиди - бу нафақат икки областнинг вақтинчалик босиб олинган туманлари ва бутун Украина учун таҳдид», - дея маълум қилди Аваков.

Аваковнинг фикрича, ушбу омиллар «бутун қитъанинг экотизими учун» хавф туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Порошенкога таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Мавзуга оид