Япония КХДР билан муносабатларини яхшиламоқчи
Японияда КХДР билан муносабатлардаги ўзаро ишончсизликка чек қўйиш истаги билдирилди. Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ ва Шимолий Корея саммити якунлари фонида шундай баёнот билан чиқди.
Синдзо Абэ КХДР раиси Ким Чен Ин билан учрашмоқчи экани ва АҚШ ортидан Шимолий Корея билан ишончли муносабатлар ўрнатишда сезиларли натижаларга эришмоқчи экани, шунингдек ўғирланган Япония фуқаролари масаласини ҳал қилиш истаги ҳақида маълум қилди.
Пхеньян 2002 йилда 13 нафар Япония фуқаросининг ўғиланганига доир маълумотни тан олган. Улардан 5 нафари уйига қайтишига эришилган, қолганлари эса ҳалок бўлгани қайд қилинган. Уларнинг жасадлари қолдиқлари қариндошларига жўнатилган, бироқ шахсини тасдиқлашнинг уддасидан чиқилмаган.
28 июлда Пхеньянда Токио билан муносабатларни йўлга қўйиш учун махсус музокаралар гуруҳи ташкил қилинган.
6 август куни Япония ҳукумати раҳбари ракета-ядровий дастури ва япониялик фуқароларнинг ўғирланиши каби муаммоларни ҳал қилиш учун КХДР раиси билан шахсан учрашиши зарурлигини айтди.
Шундай бўлса-да, 22 августда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Синдзо Абэ КХДРга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олишди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
19:55 / 11.11.2024