Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ўзи ишлаб чиқарган илк сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқмоқчи
Фото: NASA
БААда тўлиқ ишлаб чиқарилган илк сунъий йўлдош жорий кузда Ер орбитасига олиб чиқилади. Gulf News нашрининг маълум қилишича, бу воқеа 29 октябрда юз беради.
KhalifaSat сунъий йўлдошини яратиш бўйича ишлар 2013 йилдан бери олиб борилган. Уни яратиш устида Дубайдаги Муҳаммад бин Рашид номидаги коинот марказининг 100 дан кўпроқ маҳаллий муҳандисидан иборат жамоа меҳнат қилган. Қурилма иккита турли ракурсдан ва биттада бир нечта объектни суратга олувчи ҳамда олинган суратларни бир суратга бирлаштирувчи кучли камера билан жиҳозланган. Шу тариқа 1,5 минг кмлик ҳудуднинг тасвирини олиш мумкин.
Сунъий йўлдошни атроф-муҳитни мониторинг қилиш ва ундаги ўзгаришларни баҳолаш, фалокатга учраган кемаларнинг ўрни, йўналиши ва тезлигини аниқлаш учун қўллаш режалаштирилган. Сунъий йўлдош олган суратлар шаҳарсозлик, хариташунослик ва топографияда қўл келади.
Сунъий йўлдош Япониядаги Танэгасима космодромидан H-IIA ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилади. Ракета Япониянинг аэрокоинот тадқиқотлари агентлиги буюртмасига кўра Mitsubishi Heavy Industries компанияси томонидан яратилган.
Мавзуга оид
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026
«Мирзо Улуғбек» илмий сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026