НАТОнинг Афғонистондаги миссиясига америкалик генерал қўмондон этиб тайинланди
НАТОнинг Афғонистондаги миссиясининг янги қўмондони аввал АҚШнинг махсус операциялар бўйича бирлашган қўмондонлигига бошчилик қилган генерал Остин Скотт Миллер бўлди.
Генерал Миллер НАТОнинг “Қатъий кўмак” миссиясига қўмондонликни генерал Жон Николсондан миссиянинг Кобулдаги бош қароргоҳида ўтган маросим вақтида олган. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг генерал Миллер билан НАТОнинг 41 иттифоқдоши ва ҳамкори иштирок этаётган миссия қўмондони сифатида яқиндан ҳамкорлик қилишга умид билдирган.
НАТОнинг Брюсселда 11-12 июлда ўтган саммитида НАТОга аъзо ва “Қатъий кўмак” миссиясига ҳисса қўшаётган ҳамкор давлатлар раҳбарлари афғон хавфсизлик кучларини молиялаштиришни 2024 йилгача узайтиришга қарор қилган.
Аввалроқ NBC телеканали вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда АҚШ президенти Дональд Трамп генераллар билан 19 июлдаги учрашувда Афғонистондаги қўшинлар қўмондонини “урушни юта олмаётгани” сабабли ўзгартиришни талаб қилганини маълум қилган.
Трамп май охиридаёқ АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони лавозимига айнан Миллерни тайинлашни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024