Термизда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга янги уйлар калити топширилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари калити тантанали равишда топширилди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, тадбирда Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Термиз шаҳрида барпо этилган 32 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.
«Янги уйда яшаш учун барча шароит мавжуд. Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган. Бу ердаги қулайликлардан айниқса, турмуш ўртоғим ва фарзандларимиз жуда хурсанд. Ватан олдидаги хизмат бурчимизни шараф билан бажариш учун бизга шундай шароитлар яратиб бераётган давлатимиздан беҳад миннатдормиз», – дейди катта лейтенант А. Амиров.
Тадбир давомида Термиз шаҳар маданият ходимлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада хуш кайфият улашди.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024