Жаҳон | 09:43 / 03.09.2018
15385
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ИШИД бўлинмаси етакчиси йўқ қилинди

Фото: Getty Images

Афғонистонда АҚШ кучлари зарбаси натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи бўлинмасининг етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда НАТОнинг «Қатъий қўллаб-қувватлов» миссияси веб-сайтида хабар қилинган.

«АҚШ кучлари ИШИД гуруҳи бўлинмасининг етакчисига қарши зарба берди. Бу 25 август куни содир бўлди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, зарба Нангархар вилоятида амалга оширилган.

Шу билан бирга, ҳужум натижасида гуруҳ етакчиси ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида ҳаракатланувчи ИШИД жангарилари гуруҳи етакчиларидан бири Абу Саад Эрҳабий авиация зарбаси орқали йўқ қилинганди. 

Махсус хизматдаги манбалар маълумотига кўра, жангарилар қўмондони ёнидаги ўн нафар жангари билан бирга ўлдирилган. Жангарилар маҳаллий ва хорижий кучлар иштирокидаги амалиёт воситасида йўқ қилинган.

Мавзуга оид