Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Германия компанияларига миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқчи
Фото: TASS/DPA/Monika Skolimowska
Қатар ҳукумати немис компанияларига янги йирик инвестициялар киритиши ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Handelsblatt манбаларга асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, гап бир неча миллиард доллар ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани Германия канцлери Ангела Меркелга Берлинда бўлиб ўтадиган учрашув давомида янги инвестициялар ҳақида маълумот бериш ниятида.
Аввалроқ, Қатар Туркия иқтисодиётига 15 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, Қатар амири Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув давомида шу ҳақда маълум қилган.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026