Кичик ёшдаги болаларнинг буюк кашфиётлари
Маълумки, болаларнинг хаёлот олами чегара билмайди. Бироқ ҳаётда бизни ўраб турган ғаройиб буюмлар вояга етмаган кашфиётчилар томонидан ўйлаб топилгани ҳақида ҳар доим ҳам фикр юритавермаймиз. Маълум бўлишича, ёш «хаёлпарастлар» ҳақиқатан ҳам аҳамиятга молик кашфиётларни амалга оширишлари мумкин экан. Бундай ўй натижалари олимлар жамоасининг бир неча йиллик меҳнатлари маҳсулига қараганда долзарб бўлиши ҳоллари кузатилган.
17 январда бутун дунёда Болалар кашфиётлари куни нишонланади. Айнан шу куни 12 ёшида қўллар учун ласталарни ўйлаб топган Бенжамин Франклин туғилган. Кейинчалик бу жамоат арбоби электр учун «қўшиш» ва «айириш» белгилари, шунингдек, ҳаракатланадиган креслони кашф этди. Албатта болаликдаги истеъдод Бенжамингагина хос эмас, тарихда митти кашфиётчилар ижод маҳсулига мисоллар талайгина.
Болалар томонидан кашф қилинган буюмлар билан танишамиз.
Қорда юриш мосламаси
Бу қурилма шимолий мамлакат Канаданинг ёш вакили Жозеф-Арман Бомбардье томонидан кашф этилган. Бари у ўзининг 17 ёшга тўлиши муносабати билан отаси томонидан эски Форд машинаси совға қилинишидан бошланди. Машина шу даражада ёмон ҳолатда эдики, Арман уни қисмларга бўлишига тўғри келди. Ана шу эҳтиёт қисмлардан йигитча қорда юриш мосламасини йиғди.
Вақт ўтиши билан Бомбардье самолёт ва бошқа техника, шу жумладан, қорда юриш мосламасини ишлаб чиқарадиган компанияга асос солди.
Батут
Батут америкалик 16 ёшли гимнастикачи Жон Ниссен томонидан ўйлаб топилган. Бу конструкцияни ўсмир бола ўз гаражида йиғиб, буюртма тушган мактабларга олиб борарди. Айнан биринчи батутнинг кашф этилиши спортнинг янги тури – батутда сакраш пайдо бўлишига замин яратди.
Мевали муз
Бир куни митти Фрэнк Эпперсон кўчада ичимлик солинган стаканни унутиб қолдирди. Эрталаб у мазали таом – музлаган ширин ичимликни татиб кўрди. Мевали музни серияли ишлаб чиқаришга 18 йил ўтгач, улғайган Фрэнк дўкон очганида асос солинган. Бу дўконнинг асосий йўналишларидан бири мевали музни сотиш эди.
Кўзи ожизлар учун шрифт
Ўқувчилар фақат ўйинчоқ ва ширинликларни кашф қилишлари мумкин деган нотўғри фикрга боришга шошилманг. Уларнинг баъзи кашфиётлари катталарнинг энг жиддий ютуқлари билан рақобатлаша олади. Шундай қилиб, 15 ёшли Луи Брайль кўзи ожизларга ўқиш имконини берадиган шрифт яратишга муваффақ бўлган. Бу шрифтнинг асосини ҳарбийлар тунда етказилган хабарларни шифрлашда қўллайдиган шрифт ташкил қилган.
Саратонни ташхис қилиш қурилмаси
Жек Андрак ўпка, тухумдонлар ва ошқозон ости саратонини эрта ташхис қилишнинг ғаройиб усулини ишлаб чиқишга муваффақ бўлганида бор-йўғи 15 ёшда эди. Эндиликда буни кўринишидан глюкометр – қондаги қанд миқдорини аниқлайдиган махсус митти қурилма ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Шундай қилиб, бугун тўғри ташхис қўйиш учун бор-йўғи 5 дақиқа керак. Бундай ташхис қимматбаҳо аппарат ёрдамида олинган натижага қараганда анча арзон. Америкалик мактаб ўқувчиси Гордон Мур мукофоти ва «IntelInternational Scienceand Engineering Fair» халқаро илмий ярмарканинг гран-присига лойиқ деб топилгани бежиз эмас.
Мавзуга оид
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
13:17 / 28.10.2024
Олимлар бола туғилмасидан олдин ундаги нуқсонли генларни тузатиш усулини ўрганди
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024