Кремль Макроннинг Путиннинг орзуси ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди
Москва Евроиттифоқни гуллаб-яшнаган, олдиндан айтиш мумкин бўлган ва барқарор ҳолда кўришни истайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россия ЕИнинг парчаланишидан манфаатдор эканлиги ҳақидаги сўзларига жавобан маълум қилди.
«Евроиттифоқ ҳажми бўйича Россиянинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори бўлгани боис, аммо уни Хитой қувиб ўтмоқда ва президент ҳам бу ҳақда айтиб ўтди, биз Евроиттифоқ маконини ривожланаётган, гуллаб-яшнаётган, олдиндан айтиш мумкин бўлган ва барқарор ҳолда кўришни истаймиз», — деди Песков.
У шунингдек, Россия ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати Россия томонига боғлиқ эмаслигини қайд этди.
«Президент Путиннинг ЕИга муносабатига келадиган бўлсак, афсус билан қайд этамизки, бу муносабатлар Россия ташаббуси билан "музлаган" ҳолатга тушгани йўқ, бу бизнингча на ЕИга аъзо давлатлар, на Россия Федерацияси манфаатларига мос келади», — деди Песков.
Аввалроқ Эммануэль Макрон «Путиннинг орзуси ЕИни парчалаш бўлишига қарамасдан» Россия раҳбарини ҳурмат қилишини билдирганди.
Мавзуга оид
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
10:10 / 28.10.2024