Кремль Россия, Туркия ва Эрон саммитининг мавзулари ҳақида маълум қилди
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Теҳрон саммитида Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари Суриядаги кимёвий қуролдан фойдаланиш бўйича провокацияларни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, учрашувда раҳбарлар Сурия масаласига ечим топишнинг барча томонларини муҳокама қилиш ниятида.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан алоҳида учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Туркия ва Эрон ўртасидаги саммитга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаганди.
Шунингдек, у уч томонлама учрашув Теҳронда ўтказилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған С-400 бўйича қарордан қайтмаслигини билдирганди.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024