Ўзбекистон | 07:17 / 03.09.2018
19946
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз шаҳрига Afrosiyob электропоездининг мунтазам қатнови қачон йўлга қўйилиши маълум

Фото: ЎзА

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги №760/759-Afrosiyob замонавий электропоездининг қатновига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари " АЖ Ахборот хизмати KUN.UZ’га маълум қилмоқда. 

Унга кўра, 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб мазкур замонавий электропоезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади. №760-Afrosiyob замонавий электропоезди Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Маълумотларга кўра, замонавий электропоезд Қаршидан Шаҳрисабзга эса соат 11.30да, Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15.43да ҳаракатланишни бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширилади.

Маълумот ўрнида: Ҳаракат жадвали ҳақидаги қўшимча маълумотларни расмий railway.uz сайтидан ва жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда ҳудудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.

Мавзуга оид