Хотин-қизлар қўмитаси бекатларда ётиб юрган аёлнинг ҳолатини назоратга олди
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги автобекатда кекса ёшдаги аёлнинг ночор аҳволда ётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизлари қўмитаси томонидан аёлнинг олдига мутахассислар гуруҳи юборилди. Маълум бўлишича, 68 ёшли аёл фарзандларининг уйини сотиб Россияга кетганликлари сабаб доимий яшаш жойидан маҳрум бўлган. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тиббий текширувлардан сўнг аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиология бўлимига ётқизилган.
Айни дамда вазият Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек, Тошкент шаҳар, Сергели туман ҳокими ўринбосари томонидан назоратга олинган.
Маълумотларга кўра, аёл тезкор тиббий ёрдам олганидан сўнг соғломлаштириш учун бошқа касалхонага ўтказилади ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тикланиб, доимий уй-жой билан таъминланиши бўйича зарурий чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
09:53 / 03.11.2024
Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
10:35 / 03.10.2024
9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
09:27 / 10.07.2024