Италия ички ишлар вазири Германия канцлерини танқид қилди
Италия ички ишлар вазири Маттео Сальвини Германия канцлери Ангела Меркелни миграция сиёсатида қўпол хатоларга йўл қўйганликда айблади. Аввалроқ Меркель Венгрия бош вазирини “инсонийлик йўқлигида” айблаганди.
Сальвини DW нашрига берган интервьюсида Меркель “Германияда юз минглаб муҳожирларга жой борлигини таъкидлаб, ижтимоий ихтилофлар хавфини етарлича баҳолай олмаганлигини” таъкидлаб ўтди.
Сальвини муҳожирларнинг ҳар қандай келишига чек қўймоқчилигини қўшимча қилган.
У Германиянинг Хемниц шаҳрида 35 ёшли германиялик фуқаронинг муҳожирлар билан жанжалдан кейин ўлдирилганидан сўнг бошланган тартибсизликларга изоҳ бериб, муҳожирлар билан боғлиқ бошқа кўнгилсиз воқеаларни эслаб ўтган.
“Бироқ Германия ҳукумати бир неча йил давомида бу муаммони етарлича баҳолай олмаган”, деб қўшимча қилган Сальвини.
Сальвинининг айтишича, тартибсизликлар немисларнинг Берлиннинг муҳожирларни қабул қилиш сиёсатига жавоби бўлган.
Аввалроқ Италия муҳожирларни тақсимлаш муаммоси ҳал қилинмаса, кейинги йилдан Европа Иттифоқи бюджетига бадаллар тўламаслигини айтганди.
Мавзуга оид
21:24 / 18.08.2024
Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022