Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Фарзанди ҳаётини хавф остида қолдириб автомобил бошқарган аёл ижтимоий тармоқда танқидга учради
Ижтимоий тармоқларда «Spark» русумли машинада олдига гўдак фарзандини ўтқазиб олиб серқатнов кўчада руль бошқараётган ва камига писта чақиб кетаётган аёл тасвирланган видеоёзув тарқалди. Видео Тошкент шаҳрида олинган.
Видеоёзувда аёлнинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзи бошқараётган машина ичидагиларга ва йўлдаги бошқа ҳаракатланувчиларга нисбатан хавф туғдираётганини кўрган бошқа бир ҳайдовчи уни тартибга чақиради. Аёл эса унга беписандларча муносабатда бўлади ҳамда ҳайдовчини «чақимчилик» ва «эркак эмаслик»да айблаб ҳақорат қилади.
«Spark» ичида аёл ва гўдакдан ташқари яна уч йўловчи бўлган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёлнинг бу қилмишини қоралашмоқда.
Қоидабузар аёлга нисбатан ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қандай чора кўрилгани ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:02 / 20.04.2026
Совуқ қуролга оид қоидабузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
22:36 / 02.04.2026