Жаҳон | 16:54 / 04.09.2018
12372
1 дақиқада ўқилади

Туркия Сурия билан чегарага танклар юборди

Фото: Hurriyet Daily News

Туркия Сурия билан чегарага танклар юборди, деб хабар қилмоқда Hurriyet манбаларга таянган ҳолда.

Ҳарбий техникани жўнатиш 4 сентябрь куни эрталабдан бошланди. Жами М60 танклари ва гаубицаларни олиб ўтувчи саккизта машина Суриянинг Идлиб вилояти билан чегарага жўнатилди. Газетанинг ёзишича, Анқара шу тариқа Дамашқ Идлибдаги қуролли тузилмаларга ҳужум уюштирганидан сўнг, Суриядан қочқинлар оқимини ушлаб қолмоқчи.

Танклар ҳарбийлар сурияликлар ҳаракатларини кузатиши учун яқин масофадан кузатув тизимлари билан жиҳозланган. Шунингдек, таъкидланишича, ҳужум бошланишидан олдин Туркия чегаранинг Сурия томонида жойлашган «Атма» қочқинлар лагерини кенгайтирди ва Идлибда 12та кузатув постини ўрнатди.

Hurriyet’га кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Туркияга тахминан 2,5 миллион киши қочиб ўтиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россияни «жиддий хато» ҳақида огоҳлантирганди

Мавзуга оид