Жаҳон | 08:02 / 04.09.2018
6201
2 дақиқада ўқилади

Украина Донбасс бўйича музокаралар учун янги шаклни излашдан бош тортди

Фото: AFP

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, Киев Донбассдаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар учун янги форматларни кўриб чиқмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» вазирнинг Украинанинг ICTV телеканалига берган интервьюсида келтирган сўзларига асосан хабар қилмоқда.

Климкиннинг сўзларига кўра, Украина Донбасс бўйича музокараларни норманд шаклида давом эттиришни кутмоқда. Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бундай учрашув яқин келажакда амалга ошиши мумкин эмаслиги ҳақида маълум қилганди. У ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченкога қилинган суиқасддан сўнг шундай баёнот берган.

«Норманд шаклига келадиган бўлсак... Албатта, бўлади, лекин биз қандай шаклда буларнинг барини муҳокама қиламиз?», - дейди Климкин.

Украина вазирининг сўзларига кўра, айни пайтда Донбассдаги можарони ҳал қилиш масаласини муҳокама қилиш мумкин бўлган бошқа майдонча йўқ. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу ҳақда Россия томонидан кўплаб баёнотларни эшитган, бироқ уларга «эҳтиёткорлик билан» муносабатда бўлишни маъқул кўради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Қримни қайтариб олиш имкониятлари баҳоланганди

Мавзуга оид