19:00 / 04.09.2018
5933

«Ўзтўқимачиликсаноат»: Тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини 7 миллиард долларга етказиш режалаштирилган

4 сентябрь куни Тошкент  Биринчи Халқаро тўқимачилик анжуманида бир қатор халқаро экспертлар ўз маърузалари билан қатнашишди.

Анжуманда  «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбари  Илҳом Ҳайдаров ҳам қатнашиб, миллий тўқимачилик саноатининг тарихи, бугуни ва келажакдаги режалар тўғрисида тақдимот қилди.

«Ўзбекистонда тўқимачилик саноати 1932 йилда бошланган. Ўша йили Самарқандда ҳозиргача фаолият олиб бораётган тўқимачилик корхонаси очилди. Бу секторга юқорида айтилганидек, 3 млрд доллар инвестиция киритилди ва ҳозирда 150 мингдан ортиқ малакали кадрлар шу соҳада фаолият олиб боришмоқда. Ҳар йили 15 мингта янги иш ўрни яратилмоқда. Шунингдек, 2018 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажми 1.5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. 2025 йилга бориб кўрсаткични 7 млрд. долларга етказишни ният қилганмиз. Буни амалга ошириш учун бир қанча хорижий ҳамкорларимиз, жумладан, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Швейцария, Россия, Сингапур ва Хитойнинг етакчи тўқимачилик компаниялари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. 2020 йилга бориб кийим ишлаб чиқаришни 2,6 бараварга оширишни режалаштириб қўйдик. Юртимизда халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар сони ошиб бормоқда. Айни вақтда Ўзбекистонда ISO 9001 сертификатига эга 700дан ортиқ компаниялар фаолият олиб боради. 2018 йил бошидан бери бу соҳада кўплаб ижобий натижалар кузатилди. Масалан, 250 миллион доллар инвестиция киритилиши натижасида 4100 иш ўрни яратилди, режалаштирилган 39та лойиҳадан 23таси ҳаётга татбиқ этилди», дея унинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.

Top