Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА мактабларида қизлар ва ўғил болалар учун қўшма таълим жорий этила бошланди
Фото: abudhabi2.com
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати мамлакат тарихида илк маротаба давлат мактабларида ўғил болалар ва қизларга умумий таълим беришни бошлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, жорий ўқув йилидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида ўғил болалар ва қизлар биринчи марта бирга таълим олиш 5-6 ёшдан бошланадиган биринчи синфга боришган. БААдаги хусусий мактабларда ўғил-қизларнинг биргаликда таълим олиши кенг тарқалган, аммо бу давлат мактаблари учун янгиликдир.
Расмийларнинг умид қилишича, бу қадам ўғил болаларнинг ўзлаштириш даражасини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, келажакда эркаклар билан биргаликда профессионал фаолият олиб бориш учун қизларни тайёрлайди.
«Ушбу ўзгаришлар келажакда, ўқувчилар катта ҳаётга қадам қўйишганида ижобий таъсир кўрсатади», - дея маълум қилди Бирлашган Араб Амирликлари Таълим вазирлигининг вакили Амина ал-Мажид.
Мавзуга оид
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026