Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
Тадбир 4 феврал куни БМТ томонидан эътироф этилган Халқаро инсоний биродарлик кунида Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилди.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 феврал куни Абу-Даби (БАА) шаҳрида «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.
«Абу-Дабида Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этганим мен учун улкан шараф.


Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бу чиндан ҳам бебаҳо ва илҳомбахш тажриба бўлди. Шубҳасиз, инсоний биродарлик сўзларда эмас, балки кундалик амалларда - ҳар бир инсоннинг қадр-қимматига ҳурматда, эътиборда ва ғамхўрлик қилишда намоён бўлади», деб ёзди Саида Мирзиёева.


Маълумот учун, Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти 2019 йилда Абу Дабида Рим папаси Франциск ва Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ат-Таййиб ўртасидаги тарихий учрашув шарафига таъсис этилган. Шундан буён мукофот дунёнинг турли минтақаларидан бўлган ўнлаб етакчи шахслар ва ташкилотларга топширилди. У алоҳида шахслар ва ташкилотларга инсоний биродарлик қадриятларига асосланган янада тинч, уйғун ва раҳм-шафқатга тўла дунёни барпо этишга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади. 2019 йилдан буён 19 та давлатдан 19 нафар лауреат ушбу мукофотга сазовор бўлган.
2026 йилги совриндорларни тақдирлаш маросими 4 феврал куни, БМТ томонидан эътироф этилган Халқаро инсоний биродарлик кунида Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
17:07
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. #11
13:19 / 08.04.2026
Саида Мирзиёева: АҚШ инвесторларининг Ўзбекистонга қизиқиши ошиб бормоқда
09:42 / 08.04.2026
DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади
00:05 / 08.04.2026