E-ijro auksion орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш таклиф этилмоқда
Қонун ҳужжатлар таъсирини баҳолаш тизими порталида якка тартибдаги қурилиш, шунингдек давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини ажратишнинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади Norma.
Айни пайтда ер участкаларини якка тартибдаги қурилиш учун бериш Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2006 йилдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини тақдим этиш ёки сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган тақдирда ушбу тартиб ўзгартирилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини ажратиш чоғида қуйидагилардан фойдаланиш таклиф этилмоқда:
• участкаларни аукцион орқали сотиш учун «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси;
• ер участкаларини беришга доир материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва келишиш чоғида «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ).
Ер участкаларини олиш ҳуқуқига эга бўлган ва уни тақдим этиш тўғрисида илтимоснома берган барча фуқароларга ер участкаларини ажратишнинг имкони бўлмаганда «E-IJRO AUKSION»дан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Аниқ туманда (шаҳарда) жойлашган, ёпиқ аукционга қўйиладиган лотларнинг 20%и миқдорида лимит ҳам таклиф этилди. Унда фақат шу жойда рўйхатдан ўтказилган/доимий яшовчи юридик ва жисмоний шахслар иштирок эта оладилар.
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом мавжуд норматив базани тўлдиради. Бугунги кунда унга қуйидагилар киради:
• Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 97-сон қарори;
• Президентнинг 1.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5495-сон Фармони, унда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга йўл қўйиладиган ҳолатлар белгиланган.
Таклиф этилаётган тартибда назарда тутилишича, ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлаш ишлари ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва ет участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади. Бунда барча келишув тартиб-таомиллари туман (шаҳар) ҳокимлигининг ваколатли органлари томонидан «YERELEKTRON» ААТ орқали бажарилади.
Лойиҳадаги нормага мувофиқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома бериш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК филиали томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қопланганидан, шунингдек ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги муносабати билан фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган зарарлар қопланганидан кейин амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
20:28 / 01.11.2024