Жаҳон | 22:09 / 05.09.2018
27146
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда пахта терими бошланди

Жаҳоннинг энг кўп пахта етиштирувчи давлатлари ўнталигига кирувчи Туркманистонда 2018 йилда 1,05 миллион тонна пахта ҳосили йиғиб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда Туркменпагта давлат концерни раҳбариятидаги манбага таяниб Reuters хабар берди.
«Бугундан Ахал, Лебап ва Марий туманларида пахта терими бошланди. Иқлим хусусиятлари сабабли Тошҳовуз вилоятида терим 16 сентябрдан бошланади», -деган манба.

Туркманистонда 2017 йилда 1,1 миллион тонна пахта хомашёси йиғиб олинган.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам пахта йиғим-теримига тайёргарлик бошланди. 5 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида ташкил этилган видеоселектор йиғилишида 2018 йилги пахта терими мавсумида республика бўйлаб 26 минг 467та терим отряди ташкил этилиши ва 2 миллион 639 минг нафар теримчи жалб қилиниши кутилаётгани айтилди . Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда биринчи марта пахта терим мавсумида теримчилардан меҳнати учун оладиган даромадидан пенсия жамғармасига 8 фоизлик суғурта бадали ушлаб қолинмайди.

Мавзуга оид