Испаниянинг RGK Mobile компанияси Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда
Мобиль тўловлар агрегацияси, лицензияланган рақамли контент, уяли алоқа операторлари учун SAAS платформалари сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича RGK Mobile халқаро компанияси Ўзбекистон бозорига киришни мўлжалламоқда.
Компания ҳозирда Ўзбекистон учун директор қидирмоқда, унинг вазифалари орасида контент провайдернинг молиявий-хўжалик фаолиятини бошқариш (дата марказлар, серверлар, телефония - алоқа, интернет), бажарилган ишлар назорати, лицензия олиш бўйича жадвалга риоя қилиш ва бошқалар бўлади.
RGK Mobile бу ерда банк ҳисоби очишни, ходимлар ёллашни ва мамлакат ҳудудида ташқи ҳамкорлар билан ишлашни режалаштирмоқда.
Июнь ойида Forbes журнали RGK Mobile’ни Европа иттифоқида GDPR махфийлик сиёсати бўйича етакчилардан бири деб атади.
RGK Mobile 2014 йилда Испанияда ташкил этилган. 2018 йил сентябри ҳолатига кўра, 27 мамлакатда, жумладан, Россия, Қозоғистон, Бразилия, Ҳиндистонда фаолият юритади. Мобиль операторлар учун ечимларни тақдим этиш, мобиль тўловлар агрегацияси (m-commerce), мобиль контент етказиб бериш ва бошқаларга ихтисослашган.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024