Жаҳон | 01:58 / 06.09.2018
16903
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон мадҳиясини билмайдиган депутат ўз хатосини тўғирлади (видео)

Қирғизистон парламенти – Жогорку Кенеш депутати Пархат Тулендибаев Қирғизистон мадҳиясини билмаслиги учун ҳамюртларидан кечирим сўради. Унинг узр сўраган пости парламент матбуот хизмати бошлиғи саҳифасида жойлаштирилган.

Бундан аввал 4 сентябрда Тулендибаев мадҳияни нотўғри ижро этаётгани видеоси пайдо бўлган. Депутат 5 сентябрда ҳамюртларидан бу камчилиги учун сўраган.

“Бундай ҳолатни ҳар қандай қирғизистонлик, айниқса парламент депутати учун номақбул деб ҳисоблайман. Келгусида бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳамда халқим ва давлатим фаровонлиги учун хизмат қилишни давом эттиришга ваъда бераман”, деб ёзган депутат.

Янги видеода депутат мадҳияни бошида миллий қалпоқ билан ижро этаётгани тасвирланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид