Жаҳон | 08:28 / 06.09.2018
12747
1 дақиқада ўқилади

Россияда энг катта самолёт-амфибияни ишлаб чиқариш тикланмоқчи

Фото: Евгений Пашин/wikimedia.org

Россиянинг Бирлашган авиасозлик корпорацияси А-40 “Альбатрос” самолёт-амфибияни ишлаб чиқаришни тиклаш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Гидроавиасалон-2018” кўргазмаси арафасида корпорация матбуот хизмати маълум қилди.    

2016 йилда Қора денгиз флоти денгиз авиацияси раҳбари Геннадий Загонов янги А-40 гидропланлари авиация паркини тўлиқ янгилаш доирасида Бе-12 самолёт-амфибиялар ўрнини эгаллашини маълум қилган.

А-40 “Альбатрос” (Бе-42) — собиқ иттифоқда лойиҳаланган кўп мақсадли самолёт-амфибия бўлиб, Бе-12 ўрнини эгаллаш учун мўлжалланган бўлган. Лойиҳа иттифоқ парчалангандан кейин тўхтатилган. Самолётнинг максимал учиш оғирлиги 90 тоннани ташкил қилади ва бундай кўрсаткичга дунёдаги бошқа бирорта шу турдаги самолёт эга эмас.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид