Жаҳон | 11:13 / 06.09.2018
31070
2 дақиқада ўқилади

Скрипаллар иши. Руслан Боширов Душанбеда туғилгани маълум бўлди

Фото : Metropolitan Police

Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган шахсларнинг хорижий паспортлари рақами фақат сўнгги сон билан фарқ қилади, ҳужжатларнинг ўзи 2014 йилда олинган. Бу ҳақда «Фонтанка» газетаси хабар бермоқда.

Нашр журналистлари Буюк Британия ГРУ собиқ ходими ва унинг қизини заҳарлашда расмий айблов қўйган Руслан Боширов ҳамда Александр Петров ҳақида маълумот тўплашди. Газета маълумотларига кўра, иккала гумондорда фақат охирги рақам билан фарқланувчи 65-сериядаги хорижий паспорт бўлган. Ҳар икки эркак Европага кўп парвоз қилиб, Милан, Женева, Амстердам ҳамда Парижда бўлган.

Боширов ҳақидаги маълумотларга кўра, у 1978 йил 12 апрелда Душанбе шаҳрида туғилган, Москвадаги Большая Набережная кўчасида жойлашган 25 қаватли уйда рўйхатдан ўтган. Боширов гўёки истиқомат қилган квартирага қўшни бўлганларни у ерда ҳеч қачон уни кўрмаганликларини айтишди. «Сиз айтган квартирада фақат кекса бир аёл яшайди. Биз унга пул йиғиб берамиз, у фаррошни ёллаш учун йиғади. Эркакни квартирада ҳеч қачон кўрмаганмиз ва йўлакда ҳам учратмаганмиз. Тахмин қилишимиз мумкин бўлган ягона нарса шундаки, у квартира эгасининг ўғли бўлиши мумкин», - дея изоҳ берди қўшнилар.

Петров, «Фонтанка» маълумотларига кўра, 1979 йил 31 июлда туғилган. «Микроген» давлат корхонаси ходимлари орасида айнан шундай исм-фамилиялик шахс борлиги аниқланди.

Скотланд-Ярд ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган икки россиялик шахснинг фотосуратини эълон қилди ҳамда исмларини айтди. Бу Александр Петров ва Руслан Боширов. Уларни тўрт модда билан айблашмоқда, жумладан, полициячини ўлдиришга уринишда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктория Скрипаль Россиядаги ҳар учинчи одам Скотланд-Ярд қидираётган шахсларга ўхшашини маълум қилганди.

Мавзуга оид