Жаҳон | 21:19 / 07.09.2018
11371
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 2018 йил бошидан буён энг кўп рўйхатдан ўтган хорижликлар Ўзбекистон фуқаролари бўлди

Қирғизистонда бўлиб ўтаётган III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйини давомида аҳолига хизмат кўрсатиш мобиль марказларига 150 нафар хорижлик мурожаат қилди, деб хабар берди Қирғизистон давлат рўйхатга олиш хизмати.

Маълумот берилишича, рўйхатдан ўтказиш хизматига кунига 25 нафарга яқин хориж фуқароси мурожаат қилади ҳамда уларнинг аксарият қисмини ўзбекистонликлар ташкил этади. 


2018 йил сентябрь ойига бўлган ҳолатга кўра, йил бошидан буён Қирғизистонда 339 минг нафар хориж фуқароси рўйхатдан ўтган. Рўйхатдан ўтган хорижликларнинг энг катта қисми Ўзбекистон фуқароларидир – 193 037 киши. Кейинги ўринда 102 мингдан ортиқ фуқароси рўйхатдан ўтган Россия жойлашган. Учинчи ўриндаги Хитойнинг 18 минг 700дан ортиқ фуқароси Қирғизистонда рўйхатдан ўтган. 

Аҳолига хизмат кўрсатиш мобиль марказлари сайёҳлар жойлашган масканларда рўйхатга олиш ишлари билан шуғулланади.

Мавзуга оид