Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
Садир Жапаровнинг фикрича, тергов қўмитасининг тузилиши мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини янада самарали таъминлаш имконини беради.
Қирғизистонда яқин вақт ичида тергов қўмитаси тузилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
"Барча тергов ишлари ушбу қўмитага берилади", - деди у.
Бош прокуратура ҳамда ҳарбий прокуратура мамлакатда қонунларга риоя қилинишини назорат қилишда давом этади.
Жапаровнинг сўзларига кўра, янги тузилма тўғридан тўғри давлат раҳбарига бўйсунади.
Унинг фикрича, тергов қўмитасининг тузилиши мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини янада самарали таъминлаш имконини беради.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026