Қозоғистонлик 7 спортчи допинг сабабли спортдан четлаштирилди
Қозоғистон миллий антидопинг марказининг маълум қилишича, допингга қарши кураш қоидаларини бузгани учун 2014 йилда 24 ойга спортдан четлатилган велопойгачи Виктор Окишев энди 8 йилга спортдан четлатилди. Унинг организмидан тақиқланган эритропоэтин моддаси топилган.
Шунингдек, оғир атлетикачи Роберт Карнаухов ва енгил атлетикачи Вероника Брославскаянинг таҳлили натижалари уларнинг тақиқланган препаратлар истеъмол қилганлигини кўрсатди ҳамда спортчилар 4 йилга дисквалификация қилинди.
Бундан ташқари, сузувчи Риат Жумагулов, енгил атлетикачилар Евгения Фондюшина, Александр Лях, Игорь Кондратьев икки йилга спортдан четлатилган.
Аввалроқ Сеулдаги 1998 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Кристиан Шенк тақиқланган препаратлар истеъмол қилганини тан олганди.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024