Эрон делегацияси Мақом музейига ноёб китоб совға қилди
Эрон делегацияси Мақом музейига Эрон миллий мусиқаси тарихи ҳақидаги китобни совға қилди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги PR-маркази.
Ноёб китоб Эроннинг етти шаҳрида яратилган. Китоб юз йиллик даврни ўз ичига олган бўлиб, Эрон мусиқасининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг ривожи босқичлари ҳақида ҳикоя қилади.
Эрон миллий мусиқаси ҳақидаги китоб саккиз CD-дискни ўз ичига жамлаган бўлиб, уларда 300 дан ортиқ ноёб треклар ёзилган. Уларнинг аксарияти граммофон пластинкалардан рақамлаштирилган.
MAQOM ART халқаро форуми нафақат Ўзбекистондаги мақом санъати билан сайёҳларни таништиради, балки мамлакатлар ўртасидаги маданий муносабатларни яхшилаш йўлида ҳам хизмат қилади ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларни кашф қилади.
Мавзуга оид
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024