Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Hilol» нашриётида янги асарлар тақдимоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни «Hilol» нашриёт-матбаа мажмуасининг мажлислар залида диний-маърифий йўналишдаги иккита асар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Islom.uz хабар бермоқда.
Тадбирда Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид Мирҳамидов, Абдулазиз Усмонов, Акмал Мирҳамидовлар қаламига мансуб (ғоя муаллифи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) «Имоми Аъзам» ва Раҳматуллоҳ Сайфуддинов (Саййид Раҳматуллоҳ Термизий) қаламига мансуб «Мўмин киши – мукаррам зот» асарлари тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги маърузалари жамланган янги диски (mp3 va DVD форматда) ҳам меҳмонларга тақдим этилди.
Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладан, мусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар китобга ўзгача меҳр бергани ҳолда нашрга тайёрлашгани, босмахона жамоаси ушбу китобларнинг юқори сифатда босилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишгани алоҳида эътироф қилинди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
08:48 / 27.06.2026
Стратегик ресурслар харитаси: қайси давлат нимани назорат қилади?
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
22:52 / 20.06.2026